«мактабгача таълим вазирлиги» тегли мақолалар


Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари тайинланди
31 январ 2023, 16:04

Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосарлари тайинланди

Усман Шарифходжаев Ўзбекистон мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари, Темуржон Комилов, Дилшод Кенжаев ва Узокбой Бегимкулов эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди. Алишер Уббиев Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига раҳбар бўлди.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 10 ойда 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди
14 декабр 2022, 17:08

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 10 ойда 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди

10 ой давомида Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 380 та коррупцион ҳолат аниқланди, натижада 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 200 тага яқин ҳолат иш ҳақи, рағбатлантириш, қиммат нархларда давлат харидларини амалга ошириш, қурилишга ажратилган пулларни талон-торож қилиш билан боғлиқ.

ЮНEСКО бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга келади
11 ноябр 2022, 18:01

ЮНEСКО бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга келади

Тошкентда болаларга таълим-тарбия бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтади, унда Одри Азуле ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Мактабгача таълим вазири Агриппина Шиннинг айтишича, тадбирдан кўзланган мақсадлардан бири — «илғор тажрибаларимизни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиш»дир.

Қуйи Чирчиқдаги боғчада хотинини калтаклаган эр эртаси куни уни ўлдириб қўйди
26 август 2022, 16:36

Қуйи Чирчиқдаги боғчада хотинини калтаклаган эр эртаси куни уни ўлдириб қўйди

Қуйи Чирчиқ туманидаги боғчада ўз хотинини калтаклаган эркак кейинчалик уни ўлдиргани маълум бўлди. Бош прокуратура жиноят рашк сабаб содир этилганини айтмоқда. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Ўз жонига қасд қилган тадбиркорнинг синглиси акаси вафотининг эҳтимолий сабаблари ҳақида гапирди
29 июл 2022, 12:46

Ўз жонига қасд қилган тадбиркорнинг синглиси акаси вафотининг эҳтимолий сабаблари ҳақида гапирди

Андижон вилоятида «Бўз Иқбол чорваси» компанияси раҳбари дарахтга осилган ҳолда топилди. Синглисининг айтишича, у боғчаларга озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланган ва муассасалар қарзларини тўламагани учун ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.

9 ой давомида боғчаларда 6,6 млрд сўм ноқонуний ўзлаштирилган
15 октябр 2021, 12:16

9 ой давомида боғчаларда 6,6 млрд сўм ноқонуний ўзлаштирилган

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистондаги боғчаларда 6,6 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланган. Шундан 2,4 млрд сўм маблағ ташкилотларда аслида ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақи бўлиб чиққан.

Молия вазирлиги бюджет интизомини бузган ва камомадга йўл қўйган вазирликлар рўйхатини эълон қилди
25 август 2021, 12:00

Молия вазирлиги бюджет интизомини бузган ва камомадга йўл қўйган вазирликлар рўйхатини эълон қилди

Молия вазирлиги томонидан 6 ой давомида ўтказилган 3480 та назорат тадбирларида 372,7 млрд сўмлик бюджет интизомини бузиш, пул ва товар-моддий бойликлари камомади аниқланган. Шундан энг кўп қонунбузилиш Халқ таълими, Мактабгача таълим, Соғлиқни сақлаш ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ҳамда Автомобиль йўллари қўмитасига тўғри келмоқда.

Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланди
13 август 2021, 09:28

Оққўрғонда болалар боғчаси тарбияланувчилари заҳарланди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактабгача таълим ташкилотида 25 нафар тарбияланувчилар заҳарланди. Улардан 6 нафари оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида, 1 нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган ва 19 нафар тарбияланувчиларнинг ҳолати ўртача оғир деб баҳоланган. Болалар клиник кўринишларига кўра ботулизм ташхисига гумон қилинмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди
7 июл 2021, 21:22

Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди

Нодир Муслитдинов мактабгача таълим вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланди.

Мактабгача таълим вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди
5 июн 2021, 11:55

Мактабгача таълим вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб Баходиржон Онорбоев тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаган Каҳрамон Олимов эса бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Вазирнинг яна бир ўринбосари ҳам ўзгарган.

Мактабгача таълим вазири «Sputnik V» вакцинаси билан эмланди
4 июн 2021, 19:19

Мактабгача таълим вазири «Sputnik V» вакцинаси билан эмланди

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин коронавирусга қарши эмланди. У «Sputnik V» вакцинасини қабул қилган.

«Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз» — мактабгача таълим вазири ўринбосари
18 ноябр 2020, 13:30

«Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз» — мактабгача таълим вазири ўринбосари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар саволига жавоб бериб бўлгач, микрофонини ўчиришни эсдан чиқарган мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Юлдашев: «Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз», — деди. Вазирлик расмий муносабат билдирди.

Мактабгача таълим муассасаларида хитой тили ўргатилади
9 ноябр 2020, 14:49

Мактабгача таълим муассасаларида хитой тили ўргатилади

Давлат мактабгача таълим муассаларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўргатишни йўлга қўйиш, шунингдек, Тошкентда рақамли болалар боғчасининг пилот лойиҳасини ишга тушириш таклиф қилинмоқда.

Кўмирдан таппи тайёрлаётган болалар боғчаси тарбиячилари ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
31 октябр 2020, 18:19

Кўмирдан таппи тайёрлаётган болалар боғчаси тарбиячилари ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Сўнгги пайтларда мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари сифатсиз кўмирдан қўлбола брикет тайёрлаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ушбу масалага МТВ матбуот анжуманида аниқлик киритилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг